locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зарафшонда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақасининг минтақавий босқичи ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Зарафшонда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақасининг минтақавий босқичи ўтказилди
Расм: Gazeta.uz

Президентимизнинг ташаббуси билан ёш истеъдодларни аниқлаш, уларнинг спорт салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақасининг юнон-рум ва эркин кураш йўналишлари бўйича минтақавий босқичи Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ туманларидан етишиб чиққан иқтидорли ёш спортчилар иштирок этди. Беллашувлар юқори рақобат ва спорт руҳида ўтди.

Ғолиб ва совриндорлар мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олиб, ўз ҳудудларининг спорт салоҳиятини яна бир бор намоён этишди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг