Зарафшон шаҳрида \"14-январ Ватан ҳимоячилари куни\" муносабати билан \"ИИБ бошлиғи кубоги\" мусобақаси ўтказилди
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Зарафшон шаҳрида "14-январ Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида "ИИБ бошлиғи кубоги" мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 10 та жамоа иштирок этиб, ўзаро куч синашдилар.
Беллашувлар юқори савияда, ҳалоллик ва дўстона муҳитда ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди.
1-ўрин. 99550-сонли ҳарбий қисм
2-ўрин. Зарафшон шаҳар ИИБ
3-ўрин. 7551-сонли ҳарбий қисм жамоалари қўлга киритдилар.
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мазкур спорт мусобақаси ходимлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор