Зарафшон шаҳар ҳокими Олимпиадаси доирасида волейбол мусобақаси ўтказилди
Зарафшон шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида “Шаҳар ҳокими Олимпиадаси” доирасида волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур мусобақада умумтаълим мактаблари ҳамда спорт мактаби жамоалари фаол иштирок этиб, ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларда куч синашдилар. Ҳар бир жамоа ғалаба учун бор кучи, маҳорати ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этди.
Мусобақа якунларига кўра:
Қизлар ўртасида:
1-ўрин — Спорт мактаби
2-ўрин — 9-мактаб
3-ўрин — 6-мактаб
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин — Спорт мактаби
2-ўрин — 12-мактаб
3-ўрин — 6-мактаб
Мусобақа давомида иштирокчилар юқори спорт маҳорати, жамоавийлик ва ғалабага бўлган интилишларини яққол намоён этдилар.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.