Замонавий бешкураш. Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида етакчилар қаторида
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида етакчилар қаторида.
Индонезиянинг Йогякарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон Замонавий Бешкураш Федерацияси спортчилари 17 ва 19 ёшгача бўлган спортчилар тоифаларида муваффақиятли иштирок этиб, халқаро майдонда мамлакатни шараф билан ҳимоя қилишди.
17 ёшгача бўлган спортчилар тоифасида:
Шахсий ҳисобда:
1-ўрин. Меҳринисо Қаҳрамонова олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлди.
Жамоа ҳисобида:
2-ўрин. Меҳринисо Қаҳрамонова
2-ўрин. Сабина Юлдашева
2-ўрин. Музайянна Мураталиева
Шунингдек, 19 ёшгача бўлган спортчилар тоифасидаги финал натижаларига кўра:
Самира Абзалова якка тартибда кумуш медални қўлга киритди, финалда юқори даражадаги тайёргарлик ва ишончли ўйин кўрсатди.
Эртага эркаклар ўртасидаги финал бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон жамоаси вакили Осиё чемпионатида медал учун курашни давом эттиради.