Замонавий бешкураш. Ўзбек спортчилари Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Индонезиянинг Yogyakarta шаҳрига етиб келди
Жамоа мусобақа ўтказиладиган жойга муваффақиятли етиб келди ва мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик ишларини якунламоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Ўзбекистон замонавий бешкураш жамоаси 17 ва 19 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Индонезиянинг Yogyakarta шаҳрига етиб келди.
Жамоа мусобақа ўтказиладиган жойга муваффақиятли етиб келди ва мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик ишларини якунламоқда. Тез орада спортчиларимиз халқаро майдонда Ўзбекистонни ҳимоя қилиш ва юқори натижалар учун курашиш учун аренга чиқишади.
Барча делегациямизга омад, ўзига ишонч, ажойиб чиқишлар ва ғалабалар тилаймиз! Ҳар бир мусобақа янги ютуқлар ва муносиб натижалар олиб келсин!
Иброҳим Жалолов
Редактор