locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Замонавий бешкураш. Миллий терма жамоа ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди

2026-йил 19-август куни Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси делегацияси ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Иссиқкўлга жўнаб кетди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Замонавий бешкураш. Миллий терма жамоа ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди
photo: taekvando Uzbekistan

Миллий терма жамоа ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди

Бугун, 2026-йил 19-август куни Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси делегацияси ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Иссиқкўлга жўнаб кетди.

Делегация таркибига бош мураббий Вадим Чудновский ва мураббий Араббой Нуриддинов бошчилигидаги миллий терма жамоа спортчилари кирди.

Ўқув-машғулот йиғини спортчиларнинг 2026-йилги Айчи-Нагоя Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда муҳим босқич бўлади. Ўқув-машғулот йиғини давомида жамоа жисмоний ва техник тайёргарлиги устида ишлашда, спорт формасини яхшилашда ва машғулот вазифаларини бажаришда давом этади.

Жамоамизга самарали ўқув-машғулот, муваффақиятли тайёргарлик ва бўлажак мусобақалар олдидан ўзига ишонч тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг