Замонавий бешкураш. Меҳринисо Қаҳрамонова Жаҳон чемпионати финалига чиқди!
Эртага чемпионат доирасида эстафета ва аралаш эстафета мусобақалари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Меҳринисо Қаҳрамонова Жаҳон чемпионати финалига чиқди!
Литванинг Каунас шаҳрида бўлиб ўтган 17 ёшгача ва ўсмирлар ўртасидаги замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси Меҳринисо Қаҳрамонова саралаш босқичидан ишончли тарзда ўтиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, финалга йўл олди.
Меҳринисони ажойиб чиқиши билан табриклаймиз ва унга жаҳон чемпионатида юқори ўринлар учун курашда давомий ғалабалар, ўзига ишонч ва муваффақиятлар тилаймиз!
Эртага чемпионат доирасида эстафета ва аралаш эстафета мусобақалари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларига муваффақиятли стартлар, таъсирчан чиқишлар ва муносиб натижалар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор