locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Замонавий бешкураш. Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Абдулазиз Қадиров миллий терма жамоага жалб этилиши режалаштирилаётган хорижий мутахассиснинг фаолият режалари ҳамда шу кунга қадар эришилган аниқ натижалар юзасидан батафсил маълумот берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Замонавий бешкураш. Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
photo: zamonaviy beshkurash

Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Спорт вазири ўринбосари Ш. Маҳмудов бошчилигида спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларга хорижий мураббийларни жалб этиш, улар билан меҳнат шартномаларини имзолаш масалаларига бағишланган навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллий Олимпия қўмитаси, Бокс, Велоспорт, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Дзюдо, Замонавий бешкураш, Камондан отиш, «Rowing & Canoe», Сузиш федерациялари ҳамда спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида Замонавий бешкураш федерацияси бош котиби Абдулазиз Қадиров миллий терма жамоага жалб этилиши режалаштирилаётган хорижий мутахассиснинг фаолият режалари ҳамда шу кунга қадар эришилган аниқ натижалар юзасидан батафсил маълумот тақдим этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг