Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳридаги йиғини қизғин давом этмоқда
Машғулотлар ҳар куни давом этмоқда ва барча замонавий бешкураш йўналишларини ўз ичига олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳридаги йиғини қизғин давом этмоқда.
Спортчиларимиз жорий мавсумдаги иккита йирик мусобақага: 25-октябрдан 2-ноябрга қадар Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва 9-16 ноябрь кунлари Япониянинг Анзе шаҳрида бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришга бор эътиборни қаратган.
Машғулотлар ҳар куни давом этмоқда ва барча замонавий бешкураш йўналишларини ўз ичига олади. Спортчилар юқори концентрация, интизом ва мотивацияни намоён этиб, бўлажак қитъа миқёсидаги мусобақаларда энг юқори даражага чиқишга интилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор