Юш юнон-рум курашчилари Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида зафар қучди
Ўсмирлар термаси Вьетнамдаги мусобақада 10 та медал билан биринчи ўринни эгаллади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Вьетнамда спорт курашлари бўйича 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Юнон-рум ва қизлар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Ҳамюртларимиз ушбу босқичда 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқишди:
Олтин медалчилар
• 71 кг: Беҳрузбек Валиўев
• 80 кг: Абдулазиз Холмирзаев
• 40 кг: Шоҳиста Шоназарова
Кумуш медал
• 46 кг: Машҳура Абдумўсаева
Бронза медал
• 65 кг: Ҳусан Ғиёсиддинов
Қайд этиш керак, умумий ҳисобда юнон-рум курашчилари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали тўплаб, мусобақанинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Бакрадзе Иман
Редактор