locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юртимизда ўтказилган \"Tour of Bostonliq\" турнири ўз якунига етди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Бугун, бутун Осиё велоспорт оламини бир жойга жамлаган Тошкент вилоятининг "Бўстонлиқ" туманида ўтказилган халқаро UCI рейтинги очколарини тақдим этувчи "Tour of Bostonliq" мусобақаси ўз якунига етди.


Мазкур халқаро пойга UCI рейтинг очколари берувчи пойгалар календар режасидан ўз ўрнини эгаллаган ҳамда Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Ўзбекистонда ўтказиладиган ягона пойгадир.

Айтишимиз керак-ки, пойга мобайнида турнир тугаётганини ҳис этган ҳолда, барча қатнашувчилар фақат ғолиблик сари ҳаракатланиб, кузатувчиларга катта рақобатли, кенг кўримли ва қизиқарли курашни туҳфа этдилар.



Мамлакатимизда ўтказилган нуфузли турнирда яна миллий терма жамоамиз спортчилари кетма-кет биринчи ўринларни эгаллаб аёллар жамоаси 79 - UCI рейтинг очкоси, эркаклар жамоаси 39 - UCI рейтинг очкоси эгаллаб, жами велоспорт миллий терма жамоаси ҳисобига 118 - UCI рейтинг очкосини қўлга киритдилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг