locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Ассакалов йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди

Рустам Ассакалов терма жамоа бошқарувини қўлга олганидан сўнг, қисқа вақт ичида миллий жамоамизнинг халқаро майдондаги нуфузи сезиларли даражада ошди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Ассакалов йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди
photo: Kurash Uzbekistan

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Ассакалов йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.

Рустам Ассакалов терма жамоа бошқарувини қўлга олганидан сўнг, қисқа вақт ичида миллий жамоамизнинг халқаро майдондаги нуфузи сезиларли даражада ошди. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон юнон-рум кураши жамоаси нафақат тезроқ, балки аниқ ва юқори натижалар орқали бутун дунёга танила бошлади.

Эришилаётган ютуқлар замирида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати, хусусан Президентимизнинг доимий қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, ушбу муваффақиятларда барча мураббийлар, спорт ассоциациямиз раҳбарияти ҳамда Турсунов Ботир Раджабовичнинг ҳиссаси алоҳида эътироф этишга лойиқ.

Рустам Ассакаловни ушбу юксак эътироф билан табриклаймиз ва терма жамоамизга келгусида ҳам йирик ғалабалар тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг