locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Югуриш. Samarkand Marathon-2025 ғолиблари тақдирланди

Мусобақада иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Югуриш. Samarkand Marathon-2025 ғолиблари тақдирланди
photo: Yugurish Uzbekistan

“Samarkand Marathon-2025” анъанавий халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари якунланди.

Мусобақада иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтишди.

Натижаларга кўра, 5 километрдаги пойгада эркаклар баҳсида ҳамюртимиз Алишер Ахматуллаев, аёллар ўртасида Дарья Андропова маррага биринчи бўлиб етиб келди.

10 километр мусобақада эркаклар баҳсида япониялик Юта Шитарага, аёллар беллашувида россиялик Анастасия Сличенковага тенг келадигани топилмади.

21,1 километр масофага ўтказилган пойгада россиялик спортчилар Ринас Ахмадев ҳамда София Каменева ғолиб бўлди.

42,2 километр масофадаги баҳсларда сурхондарёлик Шоҳруҳ Давлатов биринчи ўринни эгаллади. Аёллар баҳсида эса кениялик Жасинта Чепкойеч финишга биринчи бўлиб етиб келди.

Марафонда турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган фуқаролар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди. Мусобақа ғолибларига пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг