Юдит Полгар Гарри Каспаровни қандай мағлуб этган эди?
2002 йил 9-сентябр куни шахмат тарихида унутилмас воқеа юз берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Юдит Полгар Гарри Каспаровни қандай мағлуб этган эди?
2002 йил 9-сентябр куни шахмат тарихида унутилмас воқеа юз берди. "Россия ва Жаҳон терма жамоаси" учрашувида тарихнинг энг кучли аёл шахматчиси Юдит Полгар ўша пайтдаги дунё рейтинг пешқадами ва 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров устидан ғалаба қозонди.
Каспаров ўзи учун қулай бўлган Берлин ҳимоясини қўллади, бироқ Юдит Полгар фаол доналари ҳамда шоҳ қанотидаги устунлик эвазига узлуксиз босим ўтказиб, Каспаровни хатога мажбур қилди. 42-йуришда Гарри Каспаров таслим бўлди.
Юдит Полгар кейинчалик дунёнинг Топ-10 шахматчилари сафидан жой олди ва 2700+ рейтинг маррасини забт этган ягона аёл шахматчига айланди (2735 Эло).
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига 37 кун қолди
Иброҳим Жалолов
Редактор