Ю Янъи Дин Лижэнни армагеддонда мағлуб этиб, Шэньчжэнь Мастерс чемпиони бўлди
Ю Янъи Дин Лижэнни армагеддонда мағлуб этиб, Шэньчжэнь Мастерс чемпиони бўлди.
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилган Shenzhen Nanshan Masters 2026 турнири якунланди. 12 нафар шахматчи иштирок этган рапид мусобақасида Ю Янъи ғолибликни қўлга киритди.
Финалда у собиқ жаҳон чемпиони ва турнирнинг амалдаги ғолиби Дин Лижэнь билан тўқнаш келди.
Ҳал қилувчи баҳс ниҳоятда кескин ўтди. Дастлабки тўртта рапид партиянинг барчаси дуранг билан якунланди. Шундан сўнг блицда рақиблар биттадан ғалаба қозонишди.
Чемпионлик тақдири армагеддонда ҳал бўлди. Оқ доналарда ўйнаган Ю Янъи Дин Лижэнни мағлуб этиб, финалда 4:3 ҳисобида устун келди.
Ю Янъи финалга қадар ярим финалда Ван Ҳаони 3:1 ҳисобида енгган эди. Дин Лижэнь эса ярим финалда Кон Сянжуй устидан ғалаба қозонганди.