locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёшларимиз Istanbul Junior European Cup 2025 турнирида иккинчи бўлишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёшларимиз Istanbul Junior European Cup 2025 турнирида иккинчи бўлишди
PHOTO: Telegram

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ёшлар ўртасида European Cup 2025 турнири бўлиб ўтди.

Икки кун давомида дунёнинг 5 қитъаси 30 давлатида келган жами 505 нафар дзюдочи мусобақа медаллари учун баҳс олиб борди. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дзюдочилари ҳам татамига чиқишди.

Қувонарлиси, дзюдочиларимиз якунда 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи ўринни банд этган Бразилия терма жамоаси ҳам биз сингари 2 та олтин медалга эга чиқди, биргина кумуш медалларнинг кўплиги эвазига улар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

🇺🇿Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар
-57 кг: Аселхан Аралбаева
+78 кг: Умида Ниғматова

Кумуш медал
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев

Бронза медал
-73 кг: Бунёд Сафаров

Мураббийлар - Камол Муродов, Зафар Нафасов, Диёрбек Ўразбоев, Рафкат Измайлов, Наргиза Азимова

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг