locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг расмий логотипи тасдиқланди

Икки юлдуз — Жаҳон ва Олимпия шоҳсупасига бир йўл!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг расмий логотипи тасдиқланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг расмий логотипи тасдиқланди

Икки юлдуз — Жаҳон ва Олимпия шоҳсупасига бир йўл!

Маълумки, Тошкент шаҳри тарихда илк бор дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) 19-22 ноябрь кунлари ўтказиладиган дунё биринчилигининг расмий логотипини тасдиқлади.

Логотипдаги икки юлдуз икки хил рангда бўлиб, ўзига хос рамзий маънога эга. Қизил рангдаги юлдуз жаҳон чемпионати, тилла ранглиси эса Олимпиадага ишора. Яъни, татамидаги икки истеъдод юлдуз каби порлаб, келажакда катталар ўртасида Жаҳон ва Олимпиада чемпиони бўлиши ғоя сифатида олинган.

Катталар ўртасидаги мусобақаларда айрим дзюдочиларнинг кимоносига эътибор қаратсангиз, исм-шариф қизил ҳамда тилла рангларда ёзилади. Қизил ранг ўша дзюдочининг амалдаги жаҳон чемпиони, тилла ранг эса Олимпиада чемпиони эканини билдиради.

Тошкент Жаҳон чемпионати логотипида айнан шу нарсага урғу қаратилиб, ёш истеъдодларнинг катталар тоифасига ўтиб, жаҳон ва Олимпиада чемпиони бўлишига ишора қилинган.

Иккита юлдуз. Икки чўққи. Битта катта орзу. 19 ноябрь куни Тошкент сайёрамизнинг энг яхши ёш дзюдочиларини кутиб олади. Бу ерда янги номлар туғилади, характерлар чиниқади ва бўлажак чемпионлар тарихи бошланади. Ҳар бир татамига чиқиш - бу орзуингиз сари қадам ташлаш имкониятидир.

Тошкент-2026 - курашлар даври, ғалабалар даври ва жаҳон дзюдосининг янги юлдузларини ёндириш вақти!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг