locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги якунига етди

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги якунига етди
Фото: Спорт вазирлиги

Уч кун давомида Термиз шаҳар Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ёшлар ўртасидаги мамлакат кубогига мезбонлик қилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жами 541 нафар дзюдочи белгиланган вазн тоифаларида ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Якунда Тошкент шаҳри жамоаси 4 та олтин, 7 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд вилояти дзюдочилари 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Сурхондарё вилояти жамоаси якун ясади. Мезбонлар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқишди.

Сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

-100 кг вазн тоифаси
1. Жаъфар Жумаев (Самарқанд)
2. Жавоҳир Хайталиев (Тошкент шаҳри)
3. Мусурмонқул Аҳроров (Тошкент шаҳри)
3. Алишер Расулов (Бухоро)

+100 кг вазн тоифаси
1. Искандар Мамаюсупов (Сурхондарё)
2. Нурсултон Носиров (Қашқадарё)
3. Самандар Юнусов (Андижон)
3. Муҳаммаджон Хуррамов (Тошкент шаҳри)

ҚИЗЛАР

-78 кг вазн тоифаси
1. Элнора Салимова (Самарқанд)
2. Нафиса Асаматдинова (Тошкент шаҳри)
3. Шоира Аминова (Хоразм)
3. Нодира Эшпўлатова (Сурхондарё)

+78 кг вазн тоифаси
1. Чарос Абдуллаева (Сурхондарё)
2. Дилбар Назарова (Сурхондарё)
3. Юлианна Шубладзе (Тошкент шаҳри)
3. Камола Солиева (Хоразм)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг