locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёшлар орасида фаол ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида — камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёшлар орасида фаол ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида — камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди
photo: kamondan otish

Мамлакатимизда камондан отиш спорт турини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшлар учун мазмунли бўш вақт ташкил этиш мақсадида ушбу спорт тури бўйича мунтазам равишда маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Мазкур машғулотлар республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактаблар ва маҳаллаларда ташкил этилмоқда. Жумладан, Хоразм, Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган маҳорат дарслари давомида иштирокчилар камондан отиш асослари, нишонга олиш техникаси, хавфсизлик қоидалари ва ушбу спорт турининг ўзига хос жиҳатлари билан танишишди. Тажрибали мураббийлар томонидан ўтказилган машғулотлар болаларда катта қизиқиш уйғотди — улар фаол иштирок этиб, кўплаб саволлар билан мурожаат қилишди.

Жиззах вилоятида эса тадбир Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмида ташкил этилди. Бу эса мактаб ўқувчилари учун алоҳида таассурот қолдирди: улар нафақат камондан отишни ўргандилар, балки Ватан ҳимоячиларининг хизмат шароити билан яқиндан танишиб, ҳарбий хизматчиларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.

Бундай тадбирлар ёшларнинг жисмоний ривожланишига хизмат қилиш билан бирга, уларда ҳарбий хизматга нисбатан ҳурмат туйғусини оширади, ватандўстлик руҳини шакллантиради ҳамда фаол ва соғлом ҳаёт тарзига бўлган мотивацияни кучайтиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг