Ёш спортчиларимиз Корея Республикасида ташкил этилган «Dream Program» лойиҳасида иштирок этишди
Тоғ чанғони ва фигурали учиш спорт турлари бўйича жами 5 нафар ёш атлетимиз қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uzди
Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида қишки спорт турлари билан шуғулланувчи ёш атлетлар учун анъанавий тарзда “Dream Program” дастури ўтказиб келинади.
Жорий йилда ҳам ўзбекистонлик спортчилар ушбу лойиҳада иштирок этиб, ўз маҳоратларини янада ошириш имкониятига эга бўлишди.
13-январдан 3-февралга қадар давом этган дастур доирасида тоғ чанғони ва фигурали учиш спорт турлари бўйича жами 5 нафар ёш атлетимиз қатнашди.
Эътиборлиси, ҳамюртаримиз лойиҳа иштирокчилари ўртасида ўтказилган турнирда совринли ўринларни қўлга киритишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист