Ёш спортчилар иштирокида антидопинг йўналишида семинар-тренинг ташкил этилди
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан Хоразм вилояти Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ёш спортчилари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тренинг давомида спортчи-ўқувчиларга замонавий антидопинг таълими билан яқиндан танишиш баробарида talim-uznada.uz электрон платформасидан фойдаланиш тартиби бўйича амалий кўникмалар берилди, платформадан мавзу ва йўналишлар тушунтирилди ва натижада 119 нафар спортчи сертификат олишга эришди.
Асосий мақсад спортчиларда ҳалол спорт ғоясини чуқур сингдириш, антидопинг қоидаларига онгли ёндашувни шакллантириш ҳамда допингга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтиришга қаратилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар орқали ёш авлод онгида тоза ва адолатли спорт муҳитини қарор топтириш, мамлакат спортни допингдан холи ривожлантириш йўлида муҳим замин яратилмоқда.