Ёш самбочиларимиз Россиядаги халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди
Вакилларимиз 4 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: SAMBO ASSOCIATION OF UZBEKISTAN
14-15 март кунлари Россия Федерацияси Москва области, Митиши шаҳрида самбо бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.
Халқаро самбо федерацияси фахрий президенти М.И.Тихомиров хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этишлари ҳақида хабар бергандик.
Мусобақа якунига кўра, вакилларимиз 4 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Совриндорларимиз рўйхати:
Олтин:
-38 кг: Артём Безруков
-42 кг: Степан Зяблов
-50 кг: Акмал Азимов
+65 кг: Фирдавсий Лутфиддинов
Бронза:
-31 кг: Ботир Абдугаппаров.
Йигитларимиз мусобақада умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни банд этишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист