Ёш самбочиларимиз Россияда ўтказиладиган халқаро турнирга йўл олишди
Бу ҳақда Самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Самбо ассоциацияси
14-15 март кунлари Россия Федерацияси Москва области, Митиши шаҳрида самбо бўйича халқаро хотира турнири ўтказилади.
Халқаро самбо федерацияси фахрий президенти М.И.Тихомиров хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик ўсмирлар (2013-2016 йилларда туғилган самбочилар) ҳам иштирок этишади.
Вакилларимиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:
-31 кг: Ботир Абдугаппаров
-38 кг: Артём Безруков
-38 кг: Садхон Ҳамиджонов
-38 кг: Авазбек Авазбеков
-42 кг: Радмир Хабиев
-42 кг: Степан Забилов
-50 кг: Богдан Занин
-50 кг: Акмал Азимов
+65 кг: Фирдавсий Лутфиддинов
Мураббий: Роман Шакиров.
Розикжон Султонмуродов
Журналист