Ёш оғир атлетикачилариимиз Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлашди
“Олимпия шаҳарчаси” мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз яхунига етди.
Мусобақанинг сўнгги кунида йигитлар ўртасида энг оғир вазн тоифасида медаллар ўйналди. Унда ёшлар ўртасида +110 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Омадилло Олимов силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишларда олтин медалларга эгалик қилди.
Шу тариқа, 8 кун давом этган беллашувларда ўзбекистонлик ёш атлетлар қуйидагича медалларни қўлга киритишди:
Ёшлар тоифасида:
7 та олтин
10 та кумуш
6 та бронза
Жами: 23 та
Ўсмирлар тоифасида:
6 та олтин
8 та кумуш
14 та бронза
Жами: 28 та
Шунингдек, спортчиларимиз қуйидаги 4 йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди:
— Ёшлар тоифасидаги умумий очколар жамғариш;
— Ёш қизлар тоифасидаги очколар жамғариш;
— Ўсмирлар тоифасидаги умумий очколар жамғариш;
— Ўсмир йигитлар тоифасидаги очколар жамғариш.