Ёш курашчиларимиз Осиё чемпионатини 4 та медал билан бошлашди
U23 гуруҳидаги полвонларимиз илк куниёқ 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ва U23 ёш тоифаларида Осиё чемпионати бошланди. Мусобақа U23 тоифасидаги юнон-рум стилидаги курашчилар иштирокида старт олди.
Беллашувларнинг илк куниёқ Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медалга сазовор бўлди — 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза.
Олтин медаллар:
– 72 кг: Абдулла Алиев
– 82 кг: Самандар Бобоназаров
Кумуш медал:
– 60 кг: Меҳрож Баҳромов
Бронза медал:
– 67 кг: Оғабек Муқимов
Мусобақа ҳали давом этмоқда. Полвонларимизга кейинги кунларда ҳам омад тилаймиз!
Бакрадзе Иман
Редактор