locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёш гандболчиларимиз III-Марказий Осиёда ғолиб бўлишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёш гандболчиларимиз III-Марказий Осиёда ғолиб бўлишди
PHOTO: Telegram

Покистоннинг Файсалобод шаҳрида гандбол бўйича U-17 ва U-19 қизлар жамоалари ўртасида Халқаро гандбол федерацияси кубогининг III-Марказий Осиё босқичи бўлиб ўтди.

Унда Покистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистон давлатларининг 10 та жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди. Қувонарлиси, иккала ёш тоифасида ҳам ўзбекистонлик гандболчилар шоҳсупанинг чемпионлик поғонасига кўтарилишди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон U-17 ва U-19 қизлар терма жамоалари аъзоларига олтин медаллар ва чемпионга аталган кубоклар топширилди.

U-17 қизлар биринчилиги: 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Туркманистон. 3-ўрин. Қирғизистон.

U-19 қизлар биринчилиги: 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Туркманистон 3-ўрин. Покистон.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг