Ёш атлетларимиз учун “Орзулар паради” ташкил этилди
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Olympic.uz
Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир ёш спортчининг орзуси. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқувчиларни ушбу мақсад сари ҳаракат қилишлари учун илҳом берувчи “Орзулар паради” тадбири ташкил этилди.
Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт вазирлиги ва спорт таълими тизими вакиллари, шунингдек, бокс бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Абдумалик Халоков иштирок этди.
Тадбирда О.Касимов ҳамда А.Халоков Олимпиада шукўҳи, унда иштирок этиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчи учун улкан орзу ва шараф экани ҳақида тўхталиб ўтишди.
Тадбир доирасида спорт бўлимларининг паради, тақдирлаш маросими ва ёш атлетлар учун байрам дастури ташкил этилди.