«Ёруғ келажак» парашахмат турнири ташкил этилди
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёруғ келажак” парашахмат турнири ташкил этилди.
Мусобақа рапид шахмат йўналишида, швейцарча тизим асосида ўтказилиб, 9 тур давомида энг кучли ёш шахматчилар аниқланди.
Ғолиблар
10 ёшгача бўлганлар:
1-ўрин — Фахриддинова Юлдузхон
2-ўрин — Яқубжанов Отабек
3-ўрин — Хайрулин Эмилиан
14 ёшгача бўлганлар:
1-ўрин — Баҳтиёров Хусан
2-ўрин — Эргашов Нурмуҳаммад
3-ўрин — Маҳмудов Суниятилло
18 ёшгача бўлганлар:
1-ўрин — Нормўминов Уралбек
2-ўрин — Аҳмадхонов Аббосхон
3-ўрин — Тургунбоев Сардор
Мазкур турнир нафақат шахмат маҳоратини, балки ёшларнинг ирода, мантиқий тафаккур ва сабр-тоқатини ҳам намоён этди. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, иштирокчилар чексиз интеллект ва ғалабага бўлган ишончини кўрсатдилар.
Турнир якунда барча иштирокчилар Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Асосий совриндорларга эса моноблок, телевизор ва планшетлар топширилди.