Японияни ортда қолдирган дзюдочиларимиз Чехияда умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлишди
“Prague Junior European Cup 2025” мусобақасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6та медал билан биринчи ўринни эгаллади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Чехияда ёшлар ўртасидаги дзюдо бўйича Prague Junior European Cup 2025 мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
Мусобақанинг иккинчи куни ҳам юртдошларимиз учун муваффақиятли якунланди:
Самариддин Мўҳибиддинов (-81 кг) олтин,
Фазлиддин Рафиқов (+100 кг) эса кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, терма жамоамиз жами 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Япония ва Сербия терма жамоалари эса кучли учликка кирди.
Бакрадзе Иман
Редактор