locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Японияда Спорт агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Японияда Спорт агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Ҳукумат топшириғига мувофиқ допинга қарши курашиш ва ҳалол спортни тарғиб қилиш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон амалиётига жорий қилиш вазифаси белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, айни кунларда Спорт вазирлиги, Бош прокуратура ва Антидопинг агентлигидан ташкил топган ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Осиёда допинга қарши курашишда энг самарали йўналиш ва юқори тажрибага эга Япония мамлакатида бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида Япониянинг спорт соҳасидаги ислоҳотлари, спортчиларнинг жисмоний, маънавий ва руҳий ривожланишини таъминлаш, антидопинг соҳасида амалга оширилаётган ишлар борасида тажриба алмашиш мақсад қилинган.

Шу доирада Неҳаши Ҳироки бошчилигидаги Япония Спорт агентлиги масъуллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида антидопинг соҳасидаги Япония тажрибасини ўрганиш, хусусан, спортда ҳалолликни таъминлаш, антидопинг соҳасида қонунчиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш усуллари, қонунларнинг амалиётда қўлланилиши ва ҳукумат ваколатлари масалалари муҳокама қилинди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг