locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Японияда Кураш бўйича муҳим ташкилий масалалар муҳокама қилинди

Кеча делегация Ташкилий қўмитанинг аккредитация ва рўйхатдан ўтказиш бўлими раҳбари Инагаки Томоко хоним билан учрашув ўтказди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Японияда Кураш бўйича муҳим ташкилий масалалар муҳокама қилинди
photo: Kurash Uzbekistan

Японияда Кураш бўйича муҳим ташкилий масалалар муҳокама қилинди

Келгуси ой Японияда старт оладиган ХХ Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари доирасида Халқаро Кураш Ассоциацияси Техник директори Рави Капур Ташкилий қўмита (AINAGOC) билан қатор ишчи учрашувларни давом эттирмоқда.

Кеча делегация Ташкилий қўмитанинг аккредитация ва рўйхатдан ўтказиш бўлими раҳбари Инагаки Томоко хоним билан учрашув ўтказди. Учрашувда Халқаро техник расмийлар (ITO) учун аккредитация карталарини расмийлаштириш, уларни тарқатиш тартиби ҳамда аккредитация тизимининг амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар таъкидлаганидек, ХХ Осиё ўйинлари учун расмийлаштириладиган аккредитация картаси Японияга кириш учун ҳам амал қиладиган ҳужжат сифатида хизмат қилади. Учрашув якунида ХКА Техник директорига намунавий аккредитация картаси топширилди.

Бугун эса AINAGOC бош қароргоҳида навбатдаги ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Кураш мусобақалари билан боғлиқ бир қатор муҳим ташкилий ва техник масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, очилиш маросимида Кураш делегациясининг алоҳида иштирок этиши, Осиё ўйинлари давомида иштирокчиларга кўрсатиладиган айрим хизматлар, шунингдек, Халқаро техник расмийларнинг (ITO) ташкилий таъминотига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг