locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Япония – Осиё чемпиони!

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Япония – Осиё чемпиони!
PHOTO: Telegram


Хитойнинг Хоххот шаҳрида ўтган Осиё кубоги-2025 мусобақаси Япония аёллар футзал жамоасининг триумфи билан якунланди. Таиланд терма жамоасига қарши бўлиб ўтган финал баҳсида кучлар тенг келди. Учрашувнинг асосий вақтида томонлар икки мартадан, қўшимча вақтларда эса бир мартадан муваффақият қозонишди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида омад Япония терма жамоаси қизларига кулиб боқди. Шу тариқа японликлар биринчи марта Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.

Осиё кубогининг бронза медаллари Эрон Ислом Республикаси терма жамоасига насиб этди. Икки карра қитъа чемпиони бўлган форс қизлари бу сафар кичик финалда мусобақа мезбонлари – Хитой Халқ Республикаси терма жамоасидан устун келишди.

Осиё кубоги тўпурарлиги эронлик Марал Торкаманга насиб этди – 6 гол.

Шу тариқа Осиё кубоги совриндорлари бўлган Япония, Таиланд ва Эрон терма жамоалари Филиппинда ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлишди.

Осиё кубоги-2025
Ярим финал. 15-май

Хитой – Таиланд – 2:3
Япония – Эрон – 3:2

3-ўрин учун. 17-май
Хитой – Эрон – 1:3

Финал. 17-май
Япония – Таиланд – 3:3, пенальтилар серияси – 3:2

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг