locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янник Денез: Шифокор олдимга келиб, \"Шумахернинг олдига учяпмиз!\", деб қичқирди

Франция Алп тоғларида жароҳат олган Михаэль Шумахерни эвакуация қилиш операциясида қатнашган қутқарувчи вертолёт учувчиси L’Équipe нашрига интервью берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янник Денез: Шифокор олдимга келиб, "Шумахернинг олдига учяпмиз!", деб қичқирди
photo: Autosport Uzbekistan

Янник Денез — 2013 йил 29-декабрь куни Франция Алп тоғларида жароҳат олган Михаэль Шумахерни эвакуация қилиш операциясида қатнашган қутқарувчи вертолёт учувчиси ва у биринчи бор интервью берди L’Équipe нашрига:

- Қутқарувчи парамедиклар жамоасидаги шифокор билан бирга вертолёт кабинасига чиқиб, менга: “Шумахернинг олдига учяпмиз!”, деб қичқирди, деб эслайди Денез.

Аввалига у ҳазиллашаётган бўлса керак, деб ўйладим. Лекин экипаж командири дубулғаларимиздаги микрофонлар ва GoPro камераларни ечишни буюриб, журналистларга биз билан бирга учишни тақиқлаганида, бу ҳақиқат эканини тушундим.

Биз ҳеч қандай савол сўрамадик ва гаплашмадик. Бундай вазиятларда совуққонликни сақлаш учун барча ҳиссиётларни четга суриш жуда муҳим. Афсуски, тоғларда кўплаб чанғичилар бахтсиз ҳодисаларга учрайди ва мен учун у шунчаки оғир жароҳат олган навбатдаги инсон эди.

Албатта, ич-ичимда босим ҳисси бор эди. Мен ҳатто Формула-1 мухлиси ҳам эмасдим, аммо одамлар уни қандай даражада улуғлашини билардим. Бундай даражадаги машҳур инсонни бундай аҳволда кўриш, барибир, кучли таассурот қолдиради.

Шу йиллар давомида муаммолардан қочиш учун матбуот билан гаплашишни истамадим. Қолаверса, менда Шумахер оиласиникидек адвокатлар ҳам йўқ.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг