locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янги Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллашди

Жами 81 та медал билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янги Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллашди
ФОТО: Getty images

Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда якунига етаётган III Осиё ёшлар ўйинларидаги иштирокини тугатди.

Қитъамизнинг 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчиси иштирок этган мазкур мусобақада ёш атлетларимиз юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, муросасиз беллашувларда 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медал билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

Ушбу натижанинг тарихийлиги шундаки, делегациямиз И Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II Ўйинларда эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган бўлса, бу гал мазкур рақамлар анча салмоқли кўриниш олди.

Шубҳасиз, бундай натижа ортида муҳтарам Президентимиз томонидан нафақат профессионал, балки ёшлар спортига ҳам қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик турибди, десак муболаға бўлмайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг