Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадасига старт берилди
Бугун пойтахтимиздаги “Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати” музейида “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси” спорт мусобақаларига тантанали старт бериш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу йирик спорт лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 24 феврал куни ёшлар билан ўтказган учрашувида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилмоқда. Бугунги кунга қадар мусобақаларда иштирок этиш учун 168 та олий таълим муассасаларидан қарийб 160 минг нафар талаба рўйхатдан ўтган.
Мусобақалар уч босқичда ташкил этилади:
1-босқич (университет босқичи): 6–20 апрел кунлари;
2-босқич (ҳудудий босқич): 1–15 май кунлари;
Финал босқичи (Республика босқичи): 1–10 июн кунлари ташкил этилади.
Якуний босқичга Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси” мезбонлик қилади. Унда мамлакатнинг энг кучли талабалари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар ва Ўзбекистонда талабалар спорти юқори даражада ривожланаётганини исботлайдилар.