“Янги Ўзбекистон олимпия чўққиллари 2025” Президент олимпиадасининг баскетбол 3х3 финал босқичи бўлиб ўтади
2025 йил 30 ноябрдан 3 декабргача Олимпия шаҳарчасида “Янги Ўзбекистон олимпия чўққиллари 2025” Президент олимпиадасининг баскетбол 3х3 финал босқичи бўлиб ўтади.
Мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан 20 та ёшлар ва 19 та қизлар жамоалари иштирок этади. Финал босқичи иқтидорли спортчиларни аниқлаш, болалар ва ўсмирлар спортни ривожлантириш ҳамда миллий терма жамоалар учун захира тайёрлашга қаратилган кенг кўламли дастурнинг якуний қисми ҳисобланади.
Тадбир ташкилотчилари — Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Баскетбол федерацияси мусобақаларнинг юқори даражада ташкил этилиши ва шаффоф ўтишига кафолат беради.
Уч кун давомида жамоалар ҳал қилувчи учрашувларни ўтказади ва натижаларга кўра Президент олимпиадасининг ғолиблари ҳамда совриндорлари аниқланади. Ушбу тадбир мамлакатда спорт ташаббусларини илгари суриш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.