«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» ва «Президент Олимпиадаси»нинг биринчи босқичи ғолиб ва совриндорлари тақдирланди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида, жумладан, Қувасой шаҳрида ҳам “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг биринчи босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Бугун Қувасой шаҳар 2-сон спорт мактабида шаҳар ҳокими олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Қувасой шаҳар ҳокими Зафар Тўрақулов, спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳақимов, идора ва ташкилот раҳбарлари, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида мусобақаларда юқори натижа кўрсатган спортчилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиблар мусобақанинг кейинги босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритдилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист