locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи олдидан видеоселектор ўтказилди

Олимпия умидлари сари тайёргарлик
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи олдидан видеоселектор ўтказилди
Расм: Olympic.uz

Ўзбекистонда ёш спорт истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва саралаб олишга қаратилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи бошланиш арафасида. Ушбу босқични самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн йиғилишда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарлари ҳамда спорт федерациялари вакиллари иштирок этишди. Кун тартибида биринчи босқич якунлари, иккинчи босқич мусобақалари учун спорт иншоотларининг ҳолати ва тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида масъулларга ҳудудий босқичларни юқори савияда ташкил этиш, мусобақаларда шаффофлик ва холис ҳакамликни таъминлаш, олдинги камчиликларни бартараф этиш ҳамда иштирокчилар учун қулай шароит яратиш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг