locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақасининг енгил атлетика бўйича ғолиблари аниқланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақасининг енгил атлетика бўйича ғолиблари аниқланди
Фото: Спорт вазирлиги

Андижон шаҳрида 27-28 август кунлари “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаси доирасида енгил атлетиканинг баландликка сакраш, узунликка сакраш, учҳатлаб сакраш, найза улоқтириш, ядро итқитиш, босқон улоқтириш, ғовлар оша югуриш ва тўсиқлар оша югуриш йўналишлари бўйича баҳслар ташкил этилди.

Ҳудудий босқичда жами 144 нафар спортчи ғолиблик учун ўзаро куч синашиб, мусобақа давомида ёш атлетлар ўзларининг иқтидор ва маҳоратлари намоён этдилар.

Мусобақа якунида ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар тантанали тарзда тақдирланиб, уларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

Энг қувонарлиси шундаки, мусобақада энг яхши натижа кўрсатган спортчилар мусобақанинг “Президент олимпиадаси” республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг