locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари\" мусобақаси пойтахтда ҳам ўтказилмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаси пойтахтда ҳам ўтказилмоқда
PHOTO: Telegram

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани 2-сонли спорт мактабида "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақасининг дзюдо бўйича минтақавий босқич баҳслари бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳарининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Бектемир туманларидан келган дзюдочилар ғолиблик йўлида ўзаро баҳс олиб боришди. Беллашувларда Тимур Муҳаммадханов, Бауржан Абишев сингари халқаро тоифадаги реферилар ҳакамлик қилишди.

Муросасиз кечган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда яшнободлик Исмоилов (-50 кг), Чохубоев (-55 кг), Қурбонов (+90 кг), бектемирлик Акромжонов (-60 кг), мирободлик Рустамов (-73 кг) ҳамда Мирзо Улуғбек туманидан Бучинцев (-81 кг) биринчи ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Абдураимов, Спорт вазири Ахборот хизмати раҳбари Н.Саломов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси масъул ходимлари, спорт мактаби директорлари иштирок этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг