“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларида фаол иштирок этинг!
17-майдан бошлаб илк бор ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” U-17 (15–17 ёш) тоифасидаги спорт мусобақалари уч босқичда (туман/шаҳар, вилоят, Республика) ташкил этилади. Ушбу мусобақалар Президентимизнинг ташаббуси билан иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган.
Мусобақалар қуйидаги спорт турлари бўйича ўтказилади:
Бокс (аёллар, эркаклар)
Баскетбол 3x3 (аёллар, эркаклар)
Бадиий гимнастика (аёллар)
Дзюдо (аёллар, эркаклар)
Енгил атлетика (аёллар, эркаклар)
Оғир атлетика (аёллар, эркаклар)
Стол тенниси (аёллар, эркаклар)
Таэквондо WT (аёллар, эркаклар)
Эркин кураш ва аёллар кураши
Юнон-рум кураши (эркаклар)
Финал босқичи – “Президент олимпиадаси”!
Вилоят босқичида ғолиб чиққан спортчилар йил якунида Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтадиган “Президент олимпиадаси”да иштирок этади.
Ғолибларга нуфузли совринлар!
Ушбу босқичда муваффақият қозонган спортчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, 1–2-ўринларни эгаллаганлар Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига қабул қилинади.
Ёшлар, имкониятни бой берманг — спорт орқали юксалинг!