locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янги оғир атлетика иншооти фойдаланишга топширилиш арафасида

Айни пайтда замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган оғир атлетика зали фойдаланишга топшириш арафасида турибди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янги оғир атлетика иншооти фойдаланишга топширилиш арафасида
photo: Og'ir atletika

Мамлакатимиз спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш йўлида навбатдаги муҳим лойиҳа якунига етмоқда. Айни пайтда замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган оғир атлетика зали фойдаланишга топшириш арафасида турибди.

Куни кеча Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудида барпо этилаётган мазкур иншоотда олиб борилаётган қурилиш ва жиҳозлаш ишлари билан яқиндан танишди ҳамда масъуллар билан учрашув ўтказди.

Ташриф давомида зални халқаро стандартлар асосида тўлиқ жиҳозлаш, спортчилар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш масалалари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Таъкидланганидек, ушбу иншоот келгусида терма жамоалар ҳамда иқтидорли ёш спортчилар учун юқори савияда ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этишга хизмат қилади.

Маълумот учун, оғир атлетика иншоотининг тантанали очилиш маросими 21-март санаcида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг