Янги йил байрами арафасида бир гуруҳ спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Спорт фахрийлари кўрсатилаётган эътибор учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Мамлакатимиз спорти ривожига муносиб ҳисса қўшган спорт фахрийларига доимий эътибор кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, янги йил байрами арафасида Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши ва ҳомийлар томонидан 50 дан ортиқ спорт фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.
Бугунги кунда 97 ёшни қаршилаётган спорт фахрийси Евгений Валиский, 95 ёшли фахрий Зинаида Бондаренко ҳамда 92 ёшли Мануэл Тўйчиевлар ҳам бугунги дориломон кунларга шукроналик келтиришди.
Спорт фахрийлари кўрсатилаётган эътибор учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист