locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янги гольф-курорт мажмуасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди

Спорт туризмини ривожлантириш борасидаги истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янги гольф-курорт мажмуасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди
Фото: Olympic.uz

Спорт вазирлигида Малайзиянинг “Spora Global Sdn Bhd” компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қасимов ҳамда мамлакат гольф федерацияси раиси Дилшод Тоҳиров иштирок этди.

Учрашув давомида Тошкент вилояти ҳудудида замонавий гольф-курорт мажмуасини барпо этишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. Томонлар ушбу ташаббуснинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти, шунингдек, гольф спорт турини мамлакатимизда янги босқичга олиб чиқиш, халқаро мусобақаларни ўтказиш ва спорт туризмини ривожлантириш борасидаги истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг