locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ян Блахович Жамал Ҳиллни жангга чақирди

Америкалик яккакураш устаси чақирувни қабул қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ян Блахович Жамал Ҳиллни жангга чақирди
ФОТО: Getty Images

Яримоғир вазн (93 кг гача) тоифасида собиқ UFC чемпиони, поляк Ян Блахович яна бир собиқ чемпион — америкалик Жамал Ҳилл билан жанг ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

«Соғайганингдан кейин — мен тайёрман!» — деб ёзди Блахович ижтимоий тармоқларда.

«Ортиқча гап йўқ, октагонда кўришамиз!» — дея жавоб қайтарди Ҳилл.

Эслатиб ўтамиз, Блахович ўзининг сўнгги жангини декабрь ойида UFC 323 турнирида ўтказиб, ўзбекистонлик Богдан Гусковга қарши баҳсда дуранг қайд этганди.

Жамал Ҳилл эса июн ойида UFC on ABC 8 турнирида ҳамюрти Халил Роунтрига ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг