XX ёзги Осиё ўйинларида таэквондо WT бўйича мусобақалар 1–3 октябрь кунлари ўтказилади
Япониянинг Айти префектураси ҳамда Нагоя шаҳрида ўтказилаётган XX ёзги Осиё ўйинларида таэквондо WT бўйича мусобақалар 1–3 октябрь кунлари ўтказилади.
Бу галги мусобақаларда виртуал таэквондо бўйича медаллар ўйналиши аҳамиятга моликдир. Ўйинларга "Toyohashi Gymnasium" мажмуаси мезбонлик қилади.
Мусобақанинг дастлабки кунида индивидуал пумсе баҳслари ўтказилса, 2 октябрь куни виртуал таэквондо ва кёруги беллашувларига старт берилади. Ёзги Осиё ўйинларида таэквондо WT бўйича мусобақалар 3 октябрь куни ниҳоясига етади.
Ёзги Осиё ўйинлари тақвими:
1 октябрь:
5:00. Аёллар ўртасида индивидуал пумсе баҳслари;
7:30. Эркаклар ўртасида индивидуал пумсе баҳслари.
2 октябрь:
5:00. Виртуал таэквондо баҳслари;
9:30. Аёллар ўртасида –49 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
9:50. Эркаклар ўртасида –58 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
10:30. Аёллар ўртасида –67 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
11:20. Эркаклар ўртасида –80 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
3 октябрь:
5:00. Аёллар ўртасида –57 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
5:20. Эркаклар ўртасида –68 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
6:00. Аёллар ўртасида +67 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
6:50. Эркаклар ўртасида +80 кг вазн тоифасидаги беллашувлар;
*Мусобақа вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Тез орада беллашувларда иштирок этадиган миллий терма жамоамиз таркиби ҳақида маълумот берамиз!