XX Осиё ўйинларининг дзюдо мусобақасига қуръа ташланди
Эртага Айти-Нагоя (Япония) мезбонлик қилаётган XX ёзги Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларига старт берилади.
Осиё қитъаси учун тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида 32 давлатнинг 199 (113 эркак, 86 аёл) нафар дзюдочиси 14 та (7 та аёл, 7 та эркак) вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боради.
Бироз аввал турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, спортчилар Осиё ўйинларининг илк даврасидаги рақибларини билиб олишди. Дзюдо баҳслари 30 сентябр - 3 октябрь кунларига белгиланган. Аввалига уч кун мобайнида яккалик баҳслари, тўртинчи куни эса аралаш жамоавий микст беллашувлари ташкил этилади.
Терма жамоамиз аъзоларига масъулиятли беллашувларда зафар ёр бўлсин!
XX Осиё ўйинлари. Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:
-60 kg: Самариддин Қўчқоров — Викас (Непал)
-66 kg: Абдураҳим Нутфуллоев — Кейси Накано (Филиппин)
-73 kg: Шаҳрам Аҳадов — Муҳаммад Саейди (Афғонистон)
-81 kg: Арслонбек Тожиев — Абубакр Шеров (Тожикистон)/Муайяд Твайб
-90 kg: Нурбек Муртазоев — Шодмон Ризоев (Тожикистон)
-100 kg: Эрназар Сарсенбаев — Киттипонг Хантратин (Таиланд)
+100 kg: Музаффарбек Тўрабойев — Мансур Раҳмон (Тожикистон)
ҚИЗЛАР
-48 kg: Лазиза Ҳайдарова — Мицуки Кондо (Япония)
-52 kg: Сита Кадамбаева — Меруерт Сарсенова (Қозоғистон)/Тоукки Сенгдаки (Лаос)
-57 kg: Шукуржон Aminova — Жанар Жолдошева (Қирғиз Республикаси)
-63 kg: Маржона Нуруллоёва — Ким Жи Хай (КХДР)
-70 kg: Хуршида Раззоқбердиева — Фабиҳа Бусра (Бангладеш)
-78 kg: Барчиной Қодирова — Обоника Ҳассан (Бангладеш)
+78 kg: Умида Ниғматова — Мики Мукуноки (Япония)