locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

XX Осиё ўйинлари — от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши

XX Осиё ўйинлари доирасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича баҳслар олдидан спортчилар учун тайёргарлик жараёни бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
XX Осиё ўйинлари — от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши
photo: gettyimages

XX Осиё ўйинлари — от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши

30 сентябрь куни Японияда ўтказилаётган XX Осиё ўйинлари доирасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича баҳслар олдидан спортчилар учун тайёргарлик жараёни бошланди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ғазиев Баҳромжон Santos Hippica лақабли оти билан ҳамда Қурбанов Бекзод Matts VG лақабли оти билан жанговор майдонга чиқиб, warm-up машғулотларида иштирок этдилар. Ушбу машғулот давомида спортчилар отларини мусобақа ўтказиладиган майдон билан таништириб, бўлажак стартларга тайёргарлик жараёнини давом эттирдилар.

Спортчилар ва уларнинг отлари мусобақанинг асосий стартларига пухта тайёргарлик кўрмоқдалар.
Ўзбекистон терма жамоамиз вакилларига бўлажак стартларда омад ва муваффақият тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг