locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

XOҚ президенти Кирсти Ковентри билан учрашув бўлиб ўтди

Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва келгуси ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
XOҚ президенти Кирсти Ковентри билан учрашув бўлиб ўтди
Расм: Olympic.uz

Сингапурда ўтаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон спорт соҳаси вакиллари Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, ХОҚнинг Миллий Олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув ўтказишди.

Учрашувда спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этишди.

Суҳбат аввалида Ковентри хонимга Ўзбекистон Республикаси Президенти, МОҚ раиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва табриклари етказилди. Шунингдек, расмийлар унга масъулиятли фаолиятида куч-ғайрат ва омад тилашди.

Ковентри хоним Шаҳноза Мирзиёевани Бутунжаҳон сузиш федерацияси Ижроия қўмитаси бюросига сайлангани билан табриклаб, собиқ профессионал сузувчи сифатида ушбу лавозимнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди ва ўз маслаҳатларини берди.

Учрашув давомида мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида эришилаётган натижалар ва бу йўналишдаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шу муносабат билан Кирсти Ковентри хонимга Ўзбекистонга ташриф буюриш таклифи ҳам берилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг