locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“WT Diamond Games” мусобақасида таэквондочиларимиз яна олтин медалга эришишди

Микст дастури баҳсларида Ўзбекистон жамоалари 1 та олтин ва 1 та бронза медалларни қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“WT Diamond Games” мусобақасида таэквондочиларимиз яна олтин медалга эришишди
Расм: Olympic.uz

Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида бўлиб ўтаётган “WT Diamond Games” халқаро таэквондо мусобақасининг иккинчи куни ҳам юртдошларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Микст дастурида иштирок этган асосий жамоамиз — Диёрбек Тўхлибоев, Шухрат Салаев, Шаббона Абдувалиева ва Светлана Осиповадан иборат тўртлик — Индонезия ва Муғулистон терма жамоаларини мағлуб этди. Финалда Қозоғистон устидан қозонилган ишончли ғалаба жамоамизга олтин медални тақдим этди.

Иккинчи жамоа — Озодбек Мамадалиев, Ёдгор Журабоев, Севинч Ҳайдарова ва Озода Собиржонова — Сингапур ва Жанубий Корея жамоаларини мағлуб этди. Аммо ярим финалда Қозоғистонга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда терма жамоамиз Марокаш устидан ғалаба қозониб, бронза медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳозирча 2 та олтин ва 1 та бронза медал мавжуд. Олдинда эса яккалик баҳслар турибди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг